Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биласизми: энергетик ичимликлар бўйича кескин чекловлар мавжуд

Биласизми: энергетик ичимликлар бўйича кескин чекловлар мавжуд

Биласизми: энергетик ичимликлар рекламаси борасида қатор талаблар мавжуд. 

Жумладан, энергетик ичимликларнинг рекламасида, ҳар бир ҳолда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.

Энергетик ичимликларнинг рекламаси:

- энергетик ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги;

- спортда ютуқларга эришган инсонларнинг тасвирини ўз ичига олмаслиги;

- энергетик ичимликларни истеъмол қилиш рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг