Беш турдаги маҳсулотлар импорт божидан озод этилди
«Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5262-сон, 20.10.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланилади:
- сунъий мўйна;
- зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
- сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
- шиша иплар;
- шиша толали матолар ва бошқалар.
Аввалроқ, айрим товарлар божхона тўловидан озод этилгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter