Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Берлинда дунёдаги энг катта аквариум ёрилиб кетди

Берлинда дунёдаги энг катта аквариум ёрилиб кетди

Бугун 16 декабрь куни Берлиндаги Dom Aquaree меҳмонхонасида миллион литр сув билан тўлдирилган 16 метрлик аквариум ёрилиб кетди. Бу ҳақда Berliner Kurier хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса эрталаб содир бўлган. Ичида 1,5 мингга яқин балиқ бўлган аквариумдан 1 миллион тонна сув ташқарига оқиб чиққан. Ҳодиса натижасида икки киши жабрланган. Воқеа жойида 100 дан ортиқ фавқулодда вазиятлар ходимлари ишламоқда.

Маълумотларга кўра, ҳаммаси бўлиб меҳмонхонада 350 га яқин одам бўлган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Dom Aquaree аквариуми 2003 йилда 12,8 миллион еврога қурилган. Таъмирлаш 2020 йилда амалга оширилган. ОАВ маълумотларига кўра, аквариумда тахминан 97 турдаги 1500 га яқин балиқ бўлган. Бу дунёдаги энг катта цилиндрсимон аквариумлардан бири бўлиб, ўзига хос дизайни билан ажралиб турар эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг