«Берлин — Оққўрғон» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди
Фильмда Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўзига хос сиёсий ўйинлар фонида икки — ўзбек ва яҳудий оилаларида кечаётган воқеалар акс этган.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин-Оққўрғон» бадиий фильмида Иккинчи жаҳон урушида жон олиб, жон берган ватандошларимизнинг жасорати мисолида машъум урушнинг аянчли оқибатлари турли миллат вакиллларининг тақдирлари орқали ҳикоя қилинади.
Картинада Иккинчи жаҳон урушига оид кўплаб маълумотлар, тарихий шахслар ўрин олган. Бу маълумотлар бугунги кун ёшларининг дунёқарашини бойитишга хизмат қилувчи манба вазифасини ўташи баробарида, фильмда акс этган воқеалар, асосий қаҳрамонларнинг ҳаёт йўллари ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга фидойи инсонлар бўлиб вояга етишишида ўзига хос намуна вазифасини ўтайди.
Фильмнинг тасвирга олиш ишлари якунланиб, унинг тақдимотига тайёргарлик кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter