Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Беркинмачоқ» ўйини тугади: ходима ишга тикланди!

«Беркинмачоқ» ўйини тугади: ходима ишга тикланди!

Фото: «Aktobetimes.kz»

Бир неча кун бурун сайтимизда Хоразмнинг Янгиариқ тумани халқ таълими бўлимида кадрларни жой-жойига қўйиш билан боғлиқ масала қаламга олиниб, бу жараёнда тасаввурга сиғмас «ўйинлар» аниқ мисол билан ёритилганди.

«Қадр ва кадр. Ёки вазирлик «парол»ни тушунмабдими?» сарлавҳали мазкур мақолага муносабат кўп куттирмади. Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси «Телеграм»даги каналида каналида ушбу мақолага нисбатан «раддия» эълон қилдики, номланишини айтмаса, журналист қўйган бирорта саволга жавоб йўқ эди унда. Баайни «беркинмачоқ» ўйинининг ўзи! Шундан келиб чиқиб, сайтимизда «Хоразм ХТБга савол: раддиями ё беркинмачоқ?» сарлавҳали иккинчи мақолани эълон қилишга тўғри келди.

Гарчи Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ва унинг Янгиариқ туман бўлими «қовун тушириб» қўйганини ўз вақтида англаб етмаган бўлса-да, мақолаларда кўтарилган муаммога халқ таълими вазирлиги мутасаддилари холислик билан ёндашибди. Маълумотларга қараганда, вазирлик ташаббуси билан Гулруҳ Ибрагимова вазифасига қайта тикланди.

Хайрли бўлсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг