Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бепул меҳмонхона. Сайёҳлар учун кичик қамоқхона очилaди

Бепул меҳмонхона. Сайёҳлар учун кичик қамоқхона очилaди

Фото: «Комсомолская Правда»

Ҳиндистон ғарбий қисмидаги Гоа штатининг ваколатли органлари январ ойидан бошлаб Мапуса шаҳридаги эски қамоқхонани таъмирлайди ва уни виза қоидаларини бузган хорижий мамлакат фуқароларини ҳибсга олиш марказига айлантиради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Бундай марказ яратилишига сабаб кўплаб хорижликлар дам олиш масканларида Ҳиндистон визаларидаги муддатдан ташқари қолиб кетишларидир. Эндиликда қонунни бузганлар депортация учун ҳужжатлар тайёр бўлмагунга қадар марказда ушлаб турилади.

Мазкур марказ очилиши тўғрисидаги хабар бутун штатга тез тарқалди. Маҳаллий аҳоли эса унга аллақаочон «бепул меҳмонхона» деб ном берган. Уларнинг фикрича, Гоа штати шундай марказга анча вақтдан буён муҳтож эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг