Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бензин нархи 10-15 кунда ўзгаради» — Антимонопол қўмита

«Бензин нархи 10-15 кунда ўзгаради» — Антимонопол қўмита

Фото: «Xabar.uz»

Бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилди, кўрсатмалар берилди, чоралар кўриляпти. Бу бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишлаяпти, — дейди АОКАда ўтказилган  матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев.

«Қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.

Хусусан, бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланди. Бунга албатта керакли чоралар кўрилади.

Бензин нархини барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этяпти, бу вақт талаб қиладиган масала. Лекин яқин кунларда нархларда ўзгариш бўлади.

Айни пайтда бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратиляпти.

Чунки ҳозир нима бўляпти? Йирик, улгуржи харидорлар жуда кичик рентабелликка ишлайди, уларнинг савдо жараёнида баландроқ таклиф бериш имкони кўпроқ.

Шунинг учун ҳам лотлар кичик ҳажмда қилинмоқда, бундан мақсад — оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратишдан иборат. Бу нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради», дейди Фаррух Карабаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг