Белграддаги тартибсизликлар: 30 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими яраланди
Сербия президенти Александр Вучич Белграддаги тартибсизликларда 30 нафар полициячи жароҳатланганини, улардан икки нафари оғир жароҳат олганини маълум қилди.
Шунингдек, 35 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.
Вучич ноқонуний хатти-ҳаракатлар иштирокчилари қаерда яширинган бўлишидан қатъи назар, эртаю кеч қўлга олинишини таъкидлади.
Аввалроқ, ушбу тартибсизликлар фонида фуқароларга мурожаатида Вучич Белграддаги намойишлар Сербияни мустақиллик ва суверенитетдан маҳрум қилишга уриниш эканлигини, расмийлар тартибни ҳимоя қилишини айтган эди. У, шунингдек, бошқа давлатлар, жумладан, Россиянинг ҳамкор разведка хизматларига миннатдорчилик билдирган, унинг сўзларига кўра, улар Сербия расмийларини яқинлашиб келаётган тартибсизликлар ҳақида огоҳлантирган.
Вучичнинг сўзларига кўра, парламент биноси ёнида 2,5 мингга яқин одам тўпланган, уларнинг ярими тартибсизликларда қатнашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter