Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бельгия 1666 йилги қонун билан Буюк Британияга таҳдид қилди

Бельгия 1666 йилги қонун билан Буюк Британияга таҳдид қилди

Фото: «Google.com»

Бельгия ҳукумати 1666 йилда Англия қироли Карл II томонидан Брюгге шаҳридаги балиқчиларга Британия сувларида балиқ овлаш учун берилган муҳлатсиз рухсатидан фойдаланиши мумкин.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари учрашувида Бельгиянинг Германиядаги элчиси Виллем ван де Вурде маълум қилди, деб ёзади «Guardian».

Тадбир Brexit битимида назарда тутилган ўтиш даври тугаганидан сўнг Буюк Британия ҳудудий сувларига балиқчилик кемаларининг кириш масаласини муҳокама қилишга бағишланди.

Дипломат агар томонлар муросага келмаса, уч аср аввалги қонунлардан фойдаланиш билан таҳдид қилган.

Фландрия (Бельгиянинг бешта вилоятини бирлаштирувчи ҳудуд) балиқчилик вазирлиги баёнотнинг жиддийлигини тасдиқлаган. Расмийларнинг таъкидлашича, қирол томонидан берилган имтиёз 1820 йилда британиялик ҳуқуқшунос томонидан тасдиқланган. Фландрия ҳукумати ҳуқуқшуноснинг хулосаси нусхасини Европа Иттифоқининг Буюк Британия билан бош музокарачиси Мишель Барньега юборди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг