Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жанг муддатидан аввал тўхтатилди
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқувчи ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Ушбу жангда босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) Бектемирнинг оғриқли зарбаларига дош бера олмади. Бектемир дастлабки роундданоқ тана қисмига берилган кучли зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Кейинги раундларда устунлик тўлиқ ҳамюртимиз томонида бўлди. Учинчи раундда Бектемирнинг кетма-кет зарбаларидан кейин рефери жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Бу Мелиқўзиевнинг профессионал боксдаги 10-ғалабаси бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter