Беҳзод Мусаев бир вақтда соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариши бекор қилинди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов саломатлигини тиклаб, ишга қайтгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter