Бедарак йўқолган спортчи қиз топилди
Москва полицияси бир кун олдин бедарак йўқолган фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпиони Алина Горбачевани топди, деб хабар берди Россия ИИВ матбуот котиби.
Москва прокуратурасининг аниқлик киритишича, 16 ёшли спортчи қиз учувчи савдо марказларидан биридаги кинотеатрдан топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, унга нисбатан «ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаган», унинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмайди.
Эслатиб ўтамиз, Алина Горбачева 28 август куни машғулотдан сўнг ғойиб бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter