Байрам болаларники

Боғчаларни тез ва сифатли қуриб берган қурувчиларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз.
Каттақўрғонга таҳририят топшириғи билан бориб, кўп яхши ишларга гувоҳ бўлдик. Туманнинг Жумабой, Навбаҳора ва Мўндиён сингари учта маҳалласида ҳар бири 50 ўринли болалар боғчалари ўз эгаларига топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори барча жойларда бўлганидек, Каттақўрғон туманида ҳам ана шундай эзгу ишлар амалга ошишига туртки бўлди.
− Тумандаги барча маҳаллаларда ана шундай давлат ёки шерикчилик асосидаги хусусий мактабгача таълим муассасаларини қуриб, ишга туширамиз, − деди тантаналарда тўпланганларни янги муассаса очилиши ва Наврўз байрами билан табриклаган Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов. – Боғчаларни тез ва сифатли қуриб берган қурувчиларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Улар чарчашмасин, ҳали ишларимиз кўп.

− Муҳтарам президентимиз раҳнамолигида жажжи невараларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик миллат келажагига бўлаётган эътибордир, − Навбаҳор маҳалласи фуқароси Самад Ризаев. – Наврўз кунлари қишлоғимизда шинам болалар боғчаси очилгани ҳаммамиз учун байрам совғаси бўлди.
Каримберди Тўрамурод, «Хabar.uz»нинг махсус мухбири,
Шуҳрат Қаршиев, «Каттақўрғон тонги» газетаси бош муҳаррири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter