Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Байер» ҳужумчиси ЙТҲда омон қолди

«Байер» ҳужумчиси ЙТҲда омон қолди

Фото: Thilo Schmuelgen/Reuters

Леверкузеннинг «Байер» клуби фтуболчиси Виктор Бонифасе дўстлари билан аэропортга кетишда ЙТҲга учради, деб хабар берди Bild.

Бу пайтда футболчи йўловчи ўриндиғида бўлган. Рулдаги одам чарчоқ туфайли бошқарувни йўқотган ва машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашган. Футболчи кетаётган машина ағдарилиб кетган.

Бонифасе шифохонага етказилган. «Байер» жамоаси хабар беришича, ҳужумчининг қўли озроқ шикастланган. Юк машинси ҳайдовчиси жабрланмаган.

Жорий мавсумда Бонифасе «Байер» сафида 10 ўйин ўтказиб, еттита гол урди. «Байер» кейинги ўйинни 26 октябрда «Вердер»га қарши ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг