Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденнинг ўғли айбдор деб топилди. У 25 йилгача қамалиши мумкин

Байденнинг ўғли айбдор деб топилди. У 25 йилгача қамалиши мумкин

Жо Байденнинг ўғли Хантер судда қурол сотиб олишда айбдор деб топилди.

Ҳакамлар ҳайъати АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденни ўқотар қурол сотиб олаётганда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ва ёлғон гапирганликда айбдор деб топди.

Делавер судидаги ҳакамлар ҳайъати сешанба куни уч соат давомида ушбу ишни муҳокама қилди ва Хантер Байденни учта айблов бўйича ҳам айбдор деб топишга қарор қилди.

54 ёшли кичик Байденга қўйилган айбловнинг моҳияти шундан иборатки, у 2018 йилда, бир неча йил олдин, гиёҳвандликка берилиб, тўппонча сотиб олаётганда буни яширган.

Байден 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Жо Байденнинг ўзи ушбу ишга изоҳ бериб, ўғлининг айби исботланса, аяб ўтирилмаслигини айтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг