Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденнинг 2023 йилдаги асосий вазифалари маълум қилинди

Байденнинг 2023 йилдаги асосий вазифалари маълум қилинди

АҚШ президенти Жо Байден 2023 йилда Киевни қурол-яроғ билан таъминлашга эътибор қаратади. Бундай прогнозни Foreign Policy (FP) нашри таҳлилчилари маълум қилишди.

Қайд этилишича, Вашингтон Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам берувчи бўлиб қолади. Шу билан бирга, Байден ўз армиясининг жанговар тайёргарлиги даражасини ва Конгрессдаги республикачилар назоратини кучайтиришни ҳисобга олган ҳолда «мажбуриятларни мувозанатлаши» керак бўлади.

Америка раҳбарининг яна бир вазифаси мамлакатда ва хорижда нархларнинг ўсишини олдини олиш учун мамлакатни етарли энергия ресурслари билан таъминлаш бўлади. Шунингдек, микроэлектроника соҳасида Хитой билан технологик рақобатни давом эттириш, шунингдек, дунёда ядро қуроли тарқалишининг олдини олиш масалалари ҳам бор.

Аввалроқ Байден 2023 йил учун 1,7 триллион долларлик бюджет лойиҳасини имзолаганди. Унда 45 миллиард доллар миқдорида Украинага муҳим ёрдам ажратилиши ҳам борлиги қайд этилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг