Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден ва Обамани ўлдирмоқчи бўлган одам ҳибсга олинди

Байден ва Обамани ўлдирмоқчи бўлган одам ҳибсга олинди

АҚШ ҳукумати Айова штатида АҚШ президенти Жо Байден ва АҚШнинг собиқ етакчиси Барак Обамани, шунингдек, Facebook (ҳозирги Мета) асосчиси Марк Цукербергни ўлдирмоқчи бўлган қуролланган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда NBC телеканалига асосланиб РИА Новости маълум қилди.

Расмийлар сўзларига кўра, Калифорниядаги супермаркет ишчиси 25 ёшли Куачуа Брилион Сюн (Kuachua Brillion Xiong) бугун ҳибсга олинган ва ҳозир қамоқда. Полиция эркакнинг машинасидан АР-15 милтиғи, ўқ-дорилар, зирҳлар ва биринчи тиббий ёрдам қутиларини топишган.

Сюн «ҳокимиятдаги одамларни ўлдириш учун тўғридан-тўғри Оқ уйга бориш ниятида» 18 декабр куни ўз уйини тарк этгани маълум бўлди.

Эркак терговчиларга «ўлдирмоқчи бўлган ёвуз одамларнинг рўйхатини» тузганини айтган. Рўйхатда Байден, Обама ва Цукербергдан ташқари АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучининг ҳам номи бор, деб ёзади телеканал.

Сюн телефонида харита иловасидан фойдаланган ва борадиган манзил сифатида Оқ уйни танлаган. Эркак терговчиларга Оқ уй ҳудуди чизмасини, шу жумладан, «ҳужумга тайёргарлик пайтида аниқланган заиф жой»ни кўрсатган.

«У агар ҳибсдан озод қилинса, дарҳол Оқ уйга боришини айтди ва режани амалга ошириш учун қўлидан келганини қилади. Сюн Калифорнияга қайтиш нияти йўқлигини билдирди. Унинг мақсади — Оқ уйда ёвуз иблислар билан курашиб ўлиш», — дейилади суд ҳужжатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг