Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Путинга: «Биз орқага қайтмаймиз»

Байден Путинга: «Биз орқага қайтмаймиз»

АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинга мурожаат қилиб, америкаликлар Украинадаги можаро масаласида орқага чекинмаслигини билдирди.

Байден Америка парламентидан Украинага ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи икки қонун лойиҳасини имзолаш учун тақдим этишни сўради. Конгресс 2023 йилнинг кузидан бери ҳужжат бўйича келиша олмаяпти.

«Мен Конгрессга шуни айтаман: биз Путинга қарши туришимиз керак. <...> Тарих кузатилмоқда. Агар АҚШ чекинса, [бу] Украинани, Европани, эркин дунёни хавф остига қўяди ва бизга ёмонлик тилаганларга далда бўлади. Президент Путинга мурожаатим оддий. Биз орқага чекинмаймиз, таслим бўлмаймиз», - деди у.

АҚШ президенти Украинадаги можарога америкалик қўшинларнинг аралашишига кескин қарши эканини қўшимча қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг