Байден Оқ уйга болалар каравотчасини олиб келди
AҚШ президенти Жо Байден интервью пайтида Оқ уйга болалар каравотчасини олиб келганини айтиб ўтди. Бу ҳақда 3 февраль куни «The Independent» газетаси хабар берди.
Байден қароргоҳининг юқори қаватида кенжа набираси — кичик Бо Байден туфайли кутилмаган мебеллар пайдо бўлди.
Президентнинг ўғли Хантер Байден 2020 йилда ўғилли бўлди. Болага Aмерика етакчисининг 2015 йилда мия саратонидан вафот этган бошқа ўғли шарафига Бо Байден деб исм қўйишди.
Январь ойида AҚШ президенти Жо Байден Оқ уйдаги столидан Дональд Трамп севимли ичимлиги — колани келтириш учун официантни чақиришда фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлагани тўғрисида хабар бергандик.
Шунингдек, у республикачининг қизғиш-қўнғир рангли иш креслосини тўқ жигарранг чармлисига алмаштирди. Байденнинг иш столи рўпарасидаги деворда ўтмишдошлари — Жорж Вашингтон, Томас Жефферсон, Aвраам Линкольн ва Франклин Д. Рузвельт, шунингдек, АҚШнинг биринчи молия вазири Aлександр Гамильтон портретлариидан иборат коллаж пайдо бўлди.
Байденнинг инаугурацияси 20 январь куни Вашингтонда бўлиб ўтди. У Конституция ва мамлакатга содиқлик қасамёдини қабул қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter