Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади

Байден Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади

Фото: «Global Look Press»

Америка президенти Жо Байден Россия раҳбари Владимир Путин ҳақида кескин баёнот берди.

У чоршанба куни Оқ уйда Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ёрдами ҳақида қисқача нутқ сўзлаб, Россия Федерацияси президентини  «ҳарбий жиноятчи» деб атади. Байден Қўшма Штатлар Украина иқтисодиётига тўғридан-тўғри молиявий ёрдам қилишига ваъда берди.

АҚШ шу ҳафтада Украинага бир миллиард долларлик мудофаа ёрдамини ўтказади, унинг таркибига 800 та ҳаво мудофаа тизими ва тўққиз минг танкга қарши тизим, учувчисиз самолётлар, етти минг ўқотар қурол, 20 миллион ўқ-дори киради, дейди Америка раҳбари.

У украиналикларнинг позициясини мустаҳкамлаган ҳолда Путинга босимни давом эттиришга ва уни глобал саҳнада изоляция қилишга ваъда берди. Шу билан бирга, АҚШ президенти Вашингтон Украина иттифоқчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг