Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон ва Эрон яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён билан учрашув ўтказди. Унда яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, шунингдек, сармоявий шериклик, ишбилармонлик алмашинуви ва халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter