«Барселона» Мессига бир йиллик шартнома таклиф қилмоқчи
Испаниянинг «Барселона» клуби ПСЖ ҳужумчиси Лионел Мессига шартнома таклиф қилиш ниятида.
Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби аргентиналик ҳужумчига бир йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. «Барса» бундай келишув жамоа учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишига ишонмоқда.
Месси 2021 йилнинг августида ПСЖга ўтганди. Француз клубига қадар Месси 18 йил давомида «Барселона»да ўйнаган.
Клуб сафида у Испания чемпиони бўлди ва тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Месси жуда катта сумма эвазига Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тинмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter