Барселона «классико»га тайёрланмоқда (видео)
Бу шунчаки ўйинмас. Намойишлар сабаб кечиктирилган «Барселона» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги «классико» Каталония пойтахтини чин маънода қалъага айлантирди, деб хабар берди «Euronews».
Бу кеч Каталония озодлиги тарафдорлари «Камп Ноу»ни қуршаб олиб, овозлари стадион шовқинини босиб кетиши учун бор ҳунарларини ишга солишга бел боғлашган. Ўйин арафасида ва ўйин чоғи 3000 нафар полициячи стадионни қўриқлайди.
Жамоалар ва ҳакамлар яхши қўриқланаётган битта меҳмонхонадан стадионга йўл олишади. Меҳмонхонадан «Камп Ноу»га элтувчи кўчалар бекитиб қўйилган.
«Одамлар нима ҳақида гапиришаётганидан хабардормиз. Аммо бизни ҳаммадан кўпроқ ўйин ташвишлантиряпти. Бошқа нарса ҳақида ўйламаяпмиз. Мана шу 90 дақиқада бутун диққатимизни биз ўзимизни кўрсатишимиз керак бўлган майдонга қаратамиз», — деди «Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде.
Ла Лигада ўтган 16 турдан сўнг «Барселона» ва «Реал» 35 очкодан тўплаб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: «Эл класико» 18 декабрдан 19 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter