Барча даврларнинг энг буюк киноқаҳрамони эълон қилинди
Саргузашт фильмлар қаҳрамони Индиана Жонс — тарихдаги энг буюк киноқаҳрамон деб топилди. Энг яхши қаҳрамонни «Empire» журнали ўқувчилари аниқлашди.
Ҳаррисон Форд ижросидаги ўша машҳур археолог олим образининг «отаси» — Жорж Лукас, у 1973 йилда қаҳрамонни ўйлаб топган. Стивер Спилберг суратга олган Индиана Жонс туркумига кирувчи фильмларга ҳам Жорж Лукас продюсерлик қилган.
«Бегона» фильмидаги прапоршчик Эллен Рипли (Сигурни Уивер ижросида) — иккинчи ўринни банд этди.
Робер Дауни (Кичик)нинг Темир одами (Marvel туркумидаги) эса учинчи ўринга лойиқ топилди.
ТОП-10 га киритилган киноқаҳрамонлар — Капитан Америка, Қора пантера, Бэтмен, Супермен, Жеймс Бонд, «Юлдузлар жанги» киносагаси қаҳрамонлари Люк Сайуокер ҳамда Лея Органа.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter