Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкоматни бузаётган шахс воқеа жойида қўлга олинди

Банкоматни бузаётган шахс воқеа жойида қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 май куни тунги 02:00 да Самарқанд вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Иштихон тумани бўлими масъул ходимлари томонидан видеокузатув монитори орқали Халқ банки Иштихон филиалига қарашли банкомат олдида номаълум шахснинг қўлида темир жисм билан турганлиги аниқланган.

Воқеа жойига етиб борган туман Қўриқлаш хизмати тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ушбу шахс банкомат эшигини бузишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахс Иштихон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро М.И. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг