Банк соҳасида тил биладиган иқтисодчи ва айти мутахассисларга талаб юқори
Жорий йилнинг 6 август куни «Ўзбекистон миллий банки» акциядорлик жамияти ва Тошкент Вебстер университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
«Ўзбекистон Миллий банки» АЖ ва Тошкент Вебстер университети ўртасидаги ҳамкорлик олий таълим ва банк соҳасида ўзаро интеграцияни таъминлаш, талабаларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилган.
Шу билан бирга, ўзаро ҳамкорлик банк тизимини ривожлантириш тенденцияларини ўрганиш, уларнинг натижаларини инновацион асосда банк тизими амалиётига жорий этиш, университет кафедралари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, банк тизимини ривожлантириш тенденцияларини ўрганиш бўйича қўшимча лойиҳалар яратиш ва амалга оширишга хизмат қилади. Шу орқали талабаларда назарий билимларни амалиётда татбиқ этиш имконияти пайдо бўлади.
– Ҳозирда иқтисодиёт йўналишиги 12 та олий таълим муассасалари билан меморандум имзоладик. Асосий мақсадимиз, иқтидорли талабаларни ишга жалб қилиш. Ўзбекистоннинг 85 фоиз ташқи савдо айланмаси бизнинг банкимиз орқали ўтади, шунингдек, рақамли иқтисодиёт жадал ривожланаётган бир вақтда банкимизда айнан тил биладиган иқтисодчи ва айти мутахассисларга бўлган талаб юқоридир. Жорий йилнинг ўзида 500 дан ортиқ талаба амалиёт ўташ имкониятига эга бўлишди. Ҳозирги кунда 50 дан ортиқ битирувчиларни ишга қабул қилдик, – дейди Ойбек Жўраев, NBU ходимлар билан ишлаш департаменти бўлим бошлиғи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter