Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бангладешдаги тартибсизликларда 150 дан ортиқ одам ўлди

Бангладешдаги тартибсизликларда 150 дан ортиқ одам ўлди

Фото: Anadolu Ajansı

Бангладешда ишга қабул қилишда квоталаш тизимига қарши талабалар бош кўтаришидан сўнг келиб чиққан тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 151 нафарга етди. Бу ҳақда France-Presse хабар берди.

Қурбонлар орасида исёнчилар билан бирга полиция ходимлари ҳам бор.

Мамлакатда комендантлик соати кучга кирган. Бангладеш Олий суди ишга жойлашишда квоталарни бекор қилиш ҳақидаги петицияни кўриб чиқиши муносабати билан 21-22 июл кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Нотинчлик сабабли бош вазир Шайх Ҳасина Вазид Испания ва Бразилияга ташрифини бекор қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг