Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бандар-Аббосдаги ёнғинни ўчириш неча кунга чўзилиши айтилди

Бандар-Аббосдаги ёнғинни ўчириш неча кунга чўзилиши айтилди

Фото: РИА Новости

Эроннинг Бандар-Аббос портидаги ёнғинни ўчириш 15 кундан 20 кунгача давом этиши мумкин. ILNA агентлигига кўра, бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби Ҳусайн Зафарий баёнот берди.

«Контейнерларни битталаб очиш зарур, шунинг учун ёнғинни тўлиқ ўчириш 15-20 кунга чўзилиши мумкин», — деди Зафарий.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрел куни Форс кўрфази соҳида жойлашган ушбу денгиз портининг кимёвий моддалар ва хавфли юклар сақланадиган омборида портлаш содир бўлганди. IRIB телеканали хабар беришича, ёнилғи резервуари портлаб, ёнғин юзага келган ва порт биноларидан бири қулаб тушган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бандар-Аббос портидаги портлаш қурбонлари сони 70 нафарга етган, шифохонага тушганлардан 1 072 нафарига уйига жавоб берилган, 120 нафарининг даволаниши давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг