Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев рақибларини жангсиз таслим қилишди

Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг), муддатидан аввал, Болгариянинг София шаҳрида ўтаётган бокс бўйича «кичик жаҳон чемпионати» ғолибларига айланишди.
Ҳар икки боксчимизнинг рақиблари рингга чиқишни хоҳлашмаган. Бу ҳақда терма жамоа устози Тўлқин Қиличев маълум қилди.
Қизиғи, азалий рақиб Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) чорак финалда, ярим финалда эса Муҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон) Баҳодир Жалоловга қарши жангга чиқишни истамаганди.
Рақибларини жангсиз таслим қилган спортчиларимизни олқишлаймиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter