Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов навбатдаги олтин медални қўлга киритди

Баҳодир Жалолов навбатдаги олтин медални қўлга киритди

Бугун Озарбайжонда бокс бўйича «Great Silk Way-2024» турнири финал жанглари ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси 8 вазн тоифасида ҳал қилувчи босқичга етиб келган.

Кун давомида 3 вазн тоифасида «ўзбекча финаллар» бўлиши кутилаётганди. Бироқ уларнинг иккитаси ўтказилмайдиган бўлди ва муддатидан аввал ғолиблар аниқланди.

-75 кгда Саиджамшид Жафаров — Жавоҳир Умматалиев ўртасидаги баҳсда, Саиджамшид олтин медалга, Умматалиев кумуш медалга эга чиқишди.

+92 кг вазнда эса Баҳодир Жалолов турнирни олтин медал билан, Жаҳонгир Зокиров бўлса кумуш билан якунладилар.

Қолган жуфтликлар билан танишинг:

-51 кг: Асилбек Жалилов - Маҳди Парвизи (Эрон)

-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Тимур Кабдешов (Қозоғистон)

-57 кг: Худойназар Файзов - Шамил Аскеров (Озарбайжон)

-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов - Тайфур Алиев (Озарбайжон)

-71 кг: Бекзод Ҳамидов - Дарҳан Дуисебай (Қозоғистон)

-80 кг: Раҳматилла Бойматов - Фазлиддин Эркинбоев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг