Баҳодир Жалолов америкалик «Кинг-Конг» билан жанг қилади

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини 10 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказади. Бу сафар унга америкалик Донни Пальмер (10-2-9 KO) рақиблик қилади, деб хабар берди «Sports.uz».
Маълумот учун, 35 ёшли Донни Пальмер катта габаритли боксчи саналади. Унинг бўйи 208 сантиметрни ташкил этади.
Аслида Баҳодир Жалолов ҳам бўйдор (198 сантиметр) боксчи, аммо шу ҳолатида ҳам у бўлажак рақибидан 10 сантиметрга пастроқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter