Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳайбат тимсоҳнинг ошқозонидан йўқолган одам қолдиқлари топилди (фото)

Баҳайбат тимсоҳнинг ошқозонидан йўқолган одам қолдиқлари топилди (фото)

Фото: «The Mirror»

АҚШда улкан тимсоҳ ошқозонидан 2021 йил август ойида йўқолган эркакнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда The Mirror маълум қилди.

71 ёшли Тимоти Саттерли 30 август куни Нью-Орлеан шимоли-шарқида, Луизиана штатининг Слайделл шаҳридаги уйи яқинида йўқолган. Америкаликнинг рафиқаси улкан тимсоҳ сувга тўлган омборхона ертўласини кўздан кечиргани борган турмуш ўртоғига қандай ташланганини кўрган. Натижада эркак қўлидан жароҳатланган.

68 ёшли аёл эрини зинапоядан судраб чиқиб, ёрдам чақириш учун кетган. Бироқ қайтиб келганида у ердан Тимотини топа олмаган.

Полиция бу одамга улкан тимсоҳ ҳужум қилганини тахмин қилган ва йиртқични қидира бошлаган. Сентябрь ойида узунлиги 3,6 метр ва вазни 226 килограмм бўлган йиртқич тутилиб, ўлдирилган.

Гигант тимсоҳнинг ошқозонида одам суяклари топилган, ДНК экспертизаси улар йўқолган Тимоти Саттерлига тегишли эканлигини тасдиқлаган.

Таҳлиллар 11 та бандга тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг