БААлик мутахассис вазирлик ва давлат идоралари ходимларига тренинг ўтмоқда
2020 йил 24-25 февраль кунлари Адлия вазирлигида БААнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери томонидан мамлакатимизнинг 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун икки кунлик «Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш» мавзусида тренинг ўтказилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Тренинг иштирокчилари Ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг фаолияти самарадорлиги ва салоҳиятини оширишда амирликларнинг тажрибасини қўллаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Жумладан, тадбирнинг биринчи кунида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери мукаммал давлат тизимини шакллантириш, анъанавий менежмент ва сифат менежменти ўртасидаги фарқни аниқлаш, стратегия ва уни амалга ошириш, стратегик мақсадга эришишда ютуқларни ўлчаш, самарали бошқариш воситаларини қўллаш ва самарадорликни баҳолаш воситаларидан фойдаланган ҳолда иш фаолиятини мониторинг қилиш йўналишларидаги БААнинг тажрибаси билан ўртоқлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter