Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

Жорий йил 18 апрель куни қабул қилинган Президентнинг ПФ-67-сон фармони билан 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

  • I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;
  • II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг