Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим судьяларнинг иш жойи ўзгарди

Айрим судьяларнинг иш жойи ўзгарди

Фото: Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Судьялар олий кенгашининг бугунги йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳам муҳокама этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Фото: Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Таъкидланишича, қайта тайинловлар очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган.

Якунда Кенгаш қарори билан:

Мадаминов Дилмурод Абдумаликович — судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Жаббаров Иброҳим Султонмуратович — судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят  ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши  қарори билан, ёзма аризасига биноан, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Цветков Владислав Олегович лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг