Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим жойларда қор ёғади, ҳарорат пасаяди

Айрим жойларда қор ёғади, ҳарорат пасаяди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 19-21 январь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугундан Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқдан, шимолда 3 даража совуқ-2 даража илиқдан юқори бўлмайди.

Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Якшанба куни мамлакатимиз ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради, кундузи 7-10 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 5-10 даража совуққача, кундузи 2-7 даража илиққача бўлади.

20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 4-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг