Айрим жарималар оширилди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан:
- Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:
- фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter