Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим ҳолатлар учун санкция бериш ваколати прокуратурадан судларга олиб бериляпти

Айрим ҳолатлар учун санкция бериш ваколати прокуратурадан судларга олиб бериляпти

Судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қонун лойиҳасида прокурорларга тегишли бўлган айрим ваколатлар судларга олиб бериляпти. Жумладан, мазкур қонун лойиҳаси билан тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш таклиф этилмоқда.

Бунда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномалар прокурор томонидан судга киртилиши белгиланяпти.

Шунингдек, айбланувчининг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш мақсадида тайинланган эҳтиёт чорасини жиноят натижасида етказилган зиён (зарар) ёки унинг қопланмаган қисми миқдоридан ошиқ бўлиши шарти билан гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириш тартибини белгилаш таклиф этилади.

Маълумот учун, шу кунга қадар «Хабеас корпус» институтининг миллий қонунчиликда қўлланилишига оид қатор ислоҳотлар амалга оширилган.

Жумладан:

  • 2008 йил 1 январдан бошлаб жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларни қамоққа олишга санкция беришҳуқуқи судлар ваколатига ўтказилди;
  • 2012 йил 18 сентябрдан судга қадар иш юритиш босқичида айбланувчини лавозимидан четлатиш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириштарзидаги процессуал мажбурлов чоралари фақат судьянинг санкцияси асосида амалга ошириши тартиби жорий этилди;
  • 2014 йил 4 сентябрдан Жиноят-процессуал кодексига эҳтиёт чораларининг янги тури, яъни уй қамоғижорий қилинди;
  • 2017 йил 29 мартдан почта-телеграф жўнатмаларинихатлаб қўйиш ва эксгумация қилишга санкция бериш бўйича ваколатлар судларга ўтказилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг