Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёл 20 йил ҳеч қандай иш қилмасдан маош олгани учун компанияни судга берди

Аёл 20 йил ҳеч қандай иш қилмасдан маош олгани учун компанияни судга берди

фото: 120.su

Франциялик Лоренс исмли аёл France Telecom компаниясига ишга кирди, кейинчалик у «Orange» компаниясига ўтди.

Олдинги иш берувчилар  аёлнинг юзи ва оёқ-қўлларида қисман фалажлик бўлгани учун енгилроқ иш беришган, яъни кадрлар бўлимида котиб лавозимида ишлаган. Бундай иш аёлнинг ҳолатига, яъни соғлиғига тўлиқ мос эди. 2002 йилда унинг илтимосига кўра, аёл Франциянинг бошқа минтақасига ишлашга кўчирилди, аммо янги ишхонада унга мос иш топилмади. Натижада у 20 йил давомида ҳеч иш қилмасдан маош олишда давом этди, яъни «Orange» компанияси Лоуренснинг эҳтиёжларини ҳисобга олишни истамади.

Лоуренс ноодатий ишини ўзига нисбатан дискриминация деб атади ва  Дискриминацияга қарши Олий органга хабар қилди  – «Orange»ни  судга берди. У жамиятда ўз ўрнини эгаллашни, тан олинишни ва ижтимоий алоқаларни ўрнатишни хоҳлади, лекин бунинг ўрнига у «унутилди» ва эртами-кечми компания унинг ишдан кетишига умид қилиб, пул тўлашни афзал кўрди. Суд жараёни давом этаётган бир пайтда, компания ходимга «мослаштирилган лавозимларда» ишлашни таклиф қилишни режалаштиришганини айтди, аммо Лоуренс мунтазам равишда касаллик таътилида бўлгани боис, бу келишув ҳам амалга ошмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг