Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахлат халтада қолдирилган пуллар

Ахлат халтада қолдирилган пуллар

Фото: «Transmetal.co.uk»

Австрия фуқароси пулга лиқ тўла ахлат халтани полицияга топширди. Кейинчалик маълум бўлишича, халтада 16 минг евро бўлган, деб ёзади Австриянинг «Kronen Zeitung» нашри.

Хабарларга кўра, ахлат халтани Юқори Австрия федерал ери Фёклабрук округида истиқомат қилувчи 26 ёшли аёл топиб олган. Халта қолдирилган жойнинг ёнидан ўтиб кетаётганда аёл кимдир ахлатни жойига ташламабди, деб ёнига борган. Лекин яхшилаб қараса, ичи қоғоз пул ва тангаларга лиқ тўла экан.

Шундан сўнг у дарҳол полиция маҳкамасига бориб, топилма ҳақида хабар берган. Аниқланишича, пул 28 ёшли йигитга тегишли экан. У қўлидаги халтани бехосдан йўл четида қолдириб кетган. Пули йўқолганини билган заҳоти полицияга мурожаат қилган. Пул эгасига қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг