Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар тайинланди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар тайинланди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директорининг собиқ ўринбосари Акрам Муҳаматқулов эндиликда PR-марказ фаолиятини бошқаради.

У «Буюк Келажак» ХННТнинг давлат бошқаруви йўналишида эксперти, Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро марказида масъул лавозимда, шунингдек, Хенли энд Партнерс компаниясида давлат органларига маслаҳат бериш бўйича катта маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Вена Дипломатия Академияси (DA Wien), Марказий Европа университети (CEU) ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетиларини (AUCA) тамомлаган.

АОКАнинг PR-марказ раҳбари хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа-майдонлар, форумлар, анжуманларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш; стратегик коммуникация, оммавий нашр ва мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантириш; миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш; шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестиция ва сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлашга масъул бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг