«Автомобилсиз шанба ва якшанба» чекловини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан шанба ва якшанба (18-19 июль ва 25-26 июль) кунлари республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши эълон қилинган эди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот гуруҳи раҳбари катта лейтенант Рустам Аскаровнинг қайд этишича, Тошкент вилояти бўйича жами 245 (шанба куни – 132, якшанба куни – 113) нафар ҳайдовчилар карантин қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланишни давом эттиргани аниқланиб, автотранспортлар жарима майдонига қўйилган. Ушбу қоида бузган ҳайдовчиларнинг асосий қисми Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Бекобод туманлари ҳудудига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter