Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш ставкалари ошди

Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш ставкалари ошди

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

ИИВ вазири Пўлат Бобожонов имзолаган 2024 йил 31 мартдаги 164-сон бўйруққа кўра, эндиликда электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Шунингдек, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Маълумот учун, ҳозирга қадар барча автомобиллар ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи — 34 минг сўм олинаётган эди.

Шу жиҳатдан, 1 апрелдан электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ставкаси 15 бараварга, қолган барча автомобиллар бўйича ставка 68,4 бараварга ошгани маълум бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг