Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобиль йўллари қўмитаси танқидий мақолага изоҳ берди (видео)

Автомобиль йўллари қўмитаси танқидий мақолага изоҳ берди (видео)

Жорий йилнинг 15 декабр санасида Xabar.uz сайтида «Бизга сифатли йўл керак эмас!» — Автомобиль йўллари қўмитаси Синов лабораторияси жиҳозлари ва биносини олиб қўйгани айтилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтининг Синов лабораторияси бўлими бошлиғи Салоҳиддин Қурбонов мурожаати асосида тайёрланган мақолада АЙИТИ Синов лабораториясидан техника ва жиҳозлар олиб қўйилаётгани, фаолияти чекланаётгани, илмий-тадқиқот институти биносидан айрилгани, ходимлар ишдан кетаётгани ва бошқа масалалар кўтарилган.

Таҳририят мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан Автомобиль йўллари қўмитасидан изоҳ сўради. Қуйидаги видеода қўмита мутахассисларининг изоҳлари келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг