Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобиль йўллари бўйича алоҳида стратегия ишлаб чиқилади

Автомобиль йўллари бўйича алоҳида стратегия ишлаб чиқилади

Автомобиль йўллари соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, 2020-2030 йилларда Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтган йиғилишда топшириқ берган. Бу стратегияда, аввало, автомобиль йўлларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари белгиланади.

Ҳозирда Автомобиль йўллари қўмитасида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи, ҳам эксплуатация қилиш функциялари тўпланиб қолгани оқибатида тизимдаги корхоналар халқаро лойиҳаларда иштирок эта олмаяпти. Шу боис қурилиш ташкилотларини қўмита таркибидан чиқариб, улар негизида “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қуришга катта эътибор қаратилади. Реклама қурилмаларини умумий фойдаланишдаги йўлларга жойлаштириш учун рухсат бериш ваколатини Автомобиль йўллари қўмитасига ўтказиш таклиф этилган.

Мамлакатда жами юкларнинг 98 фоизи ва йўловчиларнинг 88 фоизи автомобиль йўллари орқали ташилади.

Автомобиль йўлларини қуриш ёки таъмирлаш ишларига халқаро ташкилотлар ва хусусий шерикларни фаол жалб қилиш зарурлиги айтилган. Жумладан, халқаро ва давлат аҳамиятига эга 1 минг 600 километр узунликдаги йўлларга доир 18 та йирик лойиҳани шундай ҳамкорлик асосида амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг