Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Битта хато тўрт юз миллионга тушди

Битта хато тўрт юз миллионга тушди

Фото: «BBC»

Австралия захира банки (RBA) чиқарган 400 миллионлик 50 доллар қийматидаги банкноталарда хато топилди. «News.com.au» хабарига кўра, шундан 46 миллион пул муомалага чиқиб кетган.

Купюрада Ғарбий Австралия Қонунчилик йиғини илк депутат аёли Эдит Коуэндан келтирилган жумлада «бурч» сўзи хато кетиб қолган — responsibility ўрнига responsibilty.

Нуқсонни  топган фойдаланувчилардан бири интернет орқали маълум қилди. Унга жавобан RBA вакили ўтказиб юборилган хатолик банк томонидан ҳам аниқланганини ва кейинги чоп этишда тўғриланишини маълум қилди. Унинг тушунтиришича, купюралар ҳар қанча қаттиқ текширилмасин, барибир хатоликлар учраб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг