Қум бўрони сабаб Тошкентдан Москвага учаётган самолёт Бухорога қўнди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг маълум қилишича, Тошкент-Урганч-Бухоро йўналишидаги НУ-51 рейси билан учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли «Урганч» аэропортидан Нукус шаҳридаги захира аэродромга ўтишга мажбур бўлди.
МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, қўниш амалиёти ўзгаришига кучли қум бўрони сабаб бўлган. Шунингдек, Тошкент-Урганч-Москва йўналишидаги НУ-55 рейси ҳам худди шу сабаб билан Бухоро шаҳридаги қўшимча аэродромга қўнди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни Хоразм вилоятига Орол денгизи томонидан қумли бўрон бостириб келган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter