Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АТ Халқ банки кўп функцияли банкоматлар сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади

АТ Халқ банки кўп функцияли банкоматлар сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади

Фото: «Xabar.uz»

1. Танлов мақсади: Акциядорлик тижорат Халқ банкига 14 дона кўп функцияли банкомат (Cash in/Cash out, Recycling) сотиб олиш.

2. Танлов комиссияси ишчи органи манзили: Акциядорлик тижорат Халқ банки, 100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Қатортол кўчаси, 46 уй.

Қўшимча маълумотлар учун — Назаров Фаррух (97) 745-31-81, Эргашев Одил (94) 610-55-75.

3. Танловда иштирок этувчилар учун талаб:

- Таклиф этилаётган банкоматлар дастурий таъминоти UzCard тўлов тизимига мос бўлиши (Процессинг марказлари билан ёзишмаси) керак;

- Банкоматларнинг кафолат муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак;

- Танлов шартлари бўйича батафсил маълумотларни www.xb.uz сайтидан, шунингдек, душанба-жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.

4. Тижорат таклифлар (техник талаблар бўйича алоҳида, нархлари бўйича алоҳида конвертга жойланган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) 2018 йилнинг 9 август куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг