АТ Халқ банки банкоматлар сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади
1. Танлов мақсади: Акциядорлик тижорат Халқ банкига 186 дона банкомат (Cash out) сотиб олиш.
2. Танлов комиссияси ишчи органи манзили: Акциядорлик тижорат Халқ банки, 100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Қатортол кўчаси, 46 уй.
Қўшимча маълумотлар учун — Назаров Фаррух (97) 745-31-81, Эргашев Одил (94) 610-55-75.
3. Танловда иштирок этувчилар учун талаб:
- Таклиф этилаётган банкоматлар дастурий таъминоти UzCard тўлов тизимига мос бўлиши (Процессинг марказлари билан ёзишмаси) керак;
- Банкоматларнинг кафолат муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак;
- Танлов шартлари бўйича батафсил маълумотларни www.xb.uz сайтидан, шунингдек, душанба—жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.
4. Тижорат таклифлар (техник талаблар бўйича алоҳида, нархлари бўйича алоҳида конвертга жойланган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) 2018 йилнинг 9 август куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter