АТ «Алоқабанк»: қайси масалада кўп мурожаат қилинмоқда?
АТ «Алоқабанк»ка 2019 йилнинг биринчи ярмида жами 568 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга камайган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони» орқали ва банк бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси орқали 380 та электрон мурожаат, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўғридан-тўғри ва идора ташкилотлар орқали 37 та ёзма мурожаат ҳамда банкнинг «Ишонч телефони», банк бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг шахсий ва сайёр қабуллари орқали 151 та оғзаки мурожаат келиб тушган.
Мурожаатчилар асосан тадбиркорлик учун имтиёзли кредит сўрашмоқда
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида имтиёзли ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун кам фоизли кредитлар олишга талабгорлар кўп. Қолаверса, банк пластик карталаридан фойдаланиш тартиби бўйича ҳам истеъмолчилар банкка кўп мурожаат қилишмоқда.
Ҳисобот даврида келиб тушган жами 568 та мурожаатнинг 97 таси қаноатлантирилган, 471 та мурожаатга тегишли тушунтиришлар берилган.
Мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АТ «Алоқабанк»нинг Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази, корпоратив веб-сайти, телеграм-боти ва ички «Ишонч телефони» йўлга қўйилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter